Стефано Пиоли "Милан"нинг қолган мавсумдаги мақсадларини айтиб ўтди.
А Сериянинг 31-турида “Милан” “Лечче”ни мағлуб этди (3:0).
"Биз яхши формадамиз, ўзимиз хоҳлагандек ўйнадик, ҳар икки жамоа ҳам жуда мотивацияга эга эди. Энди бор эътиборимизни бутунлай бошқа турнирга қаратишимиз керак – Европа лигасининг чорак финал дастлабки учрашуви. Бу ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин.
"Рома" табиийки "Славия" ёки "Ренн"дан яхшироқ жамоа, аммо биз мухлисларимиз қаршисида биринчи ўйинда уй аренасидаги устунликдан максимал даражада фойдаланмоқчимиз.
Биз иккала мусобақада ҳам имкон қадар рақобатбардош бўлишни истаймиз, шунинг учун А Серияда иккинчи ўринни эгаллаш ва Европа Лигасида тўлиқ йўлни босиб ўтиш катта ютуқ бўлади. Биз бунга эришмоқчимиз", - дейди "Милан" устози Стефано Пиоли.
11 апрель куни “Милан” ва “Рома” ўртасидаги Европа лигаси 1/4 финалининг илк учрашуви бўлиб ўтади.
"Россонери" А Серияда 2-ўринда, учинчи ўриндаги "Ювентус"дан 9 очкога олдинда, пешқадам "Интер"дан эса 11 очкога ортда қолмоқда.