Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Барселона" аёллар жамоаси 5 йил деганда ўз майдонида илк марта мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

"Барселона" аёллари жамоаси сўнгги 5 йил ичида илк бор ўз уйида мағлуб бўлди.

Бу Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финалида "Челси"га қарши ўйинда (0:1) юз берди. Эрина Катберт 40-дақиқада ғалаба голини киритди.

Каталония жамоаси Испания чемпионатида "Спортинг"га ютқазиб қўйган 2019 йилнинг февраль ойидан бери ўз уйида мағлуб бўлмаётганди.

Бундан ташқари, "Барселона" 2022 йилнинг апрелидан бери илк бор ўйинни гол урмасдан якунлади. Охирги марта Чемпионлар лигаси доирасида "Вольфсбург"га қарши ўйинда (0:2) шундай бўлганди.

Шунингдек, бу жамоанинг жорий мавсумдаги барча мусобақалардаги илк мағлубиятидир. "Челси" билан учрашувгача "Барселона" 37 учрашувда 35 ғалаба ва иккита дуранг қайд этган.

Киритилди: 21:15, 20.04.2024.
Ўқилди: 2381 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3513]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2420]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2375]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2302]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2294]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2233]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2025]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1941]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1872]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [1833]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик