Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Барселона" "Бавария" билан Сане борасида гаплашди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" "Бавария" вингери Лерой Санега қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Испаниянинг El Chiringuito TV нашри.

Нашрнинг ёзишича, вингернинг каталонияликлар жамоасига олиб келиш Хавининг ёзги трансфер ойнаси олдидаги асосий талабларидан биридир. Олдинроқ "Барселона" президенти Жоан Лапорта Хави келаси мавсумда жамоада қолишини айтганди.

Каталония клуби раҳбарияти "Бавария" раҳбарлари билан телефонда футболчининг эҳтимолий трансфери ҳақида гаплашган, аммо мюнхенликлар "Барселона"дан расмий таклиф олмаган.

28 ёшли германиялик футболчининг "Бавария" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Нашрнинг ёзишича, футболчи клуб билан шартномани янгилашни истамаяпти, шу боис “Барселона” раҳбарияти футболчини 40-50 миллион суммага сотиб олишни кутмоқда.

Жорий мавсумда Сане мюнхенликлар сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:19, 26.04.2024.
Ўқилди: 2221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик