Кириш Регистрация

Италия — Бразилия. Буюклар тўқнашувида ғолиб аниқланмади

Баҳо:
+1 | -

Бразилия ва Италия терма жамолари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Учрашув мухлисларга ҳақиқий футбол завқини бера олди.

Биринчи таймни Италия терма жамоаси фаоллик билан бошлади, лекин омад Бразилия томонда бўлди.

Дастлаб Фред ҳисобни очди. Неймар тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилар тўпни қайтармоқчи бўишди, лекин уни эгаллаб олган Фред Буффон қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди — 1:0.

Иккинчи гол ҳам ўзини узоқ куттириб қўймади. Майдон марказига яқин жойда Неймар тўпни эгаллаб олди ва Оскар билан комбинация уюштирб олди. Жарима майдончасига кираётиб эса Оскарни дарвозабон билан дуелга юборди. Бу ҳолатдан «Челси» ҳужумчиси унумли фойдаанди — 2:0. Шу тариқа жамоалар Бразилиянинг ҳисобдаги устунлиги билан танаффусга чиқишди.

Иккинчи бўлимда эса бутунлай бошқача ўйинга гувоҳ бўлдик. Бразилия биринчи таймдаги каби қарши ҳужумларга ўтмай қолди ва Италиянинг устунлиги ортди. Бу тез орада самара берди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Сезар дарвозасига йўллаган Де Росси ҳисобни қисқартирди. Марио Балотелли эса ўзининг ажойиб зарбаси билан мувозанатни тиклади —2:2.

Шундай қилиб ажойиб курашларга бой бўлган учрашув дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етди. Буюклар тўқнашувида ғолиб аниқланмади.

Италия – Бразилия 2:2
Голлар: Де Росси (54), Балотелли (57) — Фред (33), Оскар (42).
Италия: Буффон, Де Шильо (Антонелли, 74), Бонуччи, Бардзальи, Джаккерини (Поли, 68), Пирло (Черчи, 46), Маджо, Де Росси (Диаманти, 81), Монтоливо, Освальдо (Эль-Шаарави, 46), Балотелли (Джилардино, 83).
Бразилия: Жулио Сезар, Дани Алвес, Давид Луиз, Данте, Филипе Луис (Марсело, 77), Эрнанес (Л. Густаво, 90), Фернандо, Оскар (Кака, 62), Неймар, Халк (Жеан, 85), Фред (Коста, 69).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:51, 22.03.2013.
Ўқилди: 7802 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик