Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов бир погона пастлади

Баҳо:
+ | -

Жаҳон шахмат федерацияси апрель ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 4 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Рейтингда Нодирбек Абдусатторов 5-ўринда қайд этилди. У аввалги рейтингда 4-ўринни эгаллаган эди. Жавоҳир Синдоров рейтингда аввалги ой каби 50-ўринда қайд этилди. Февраль ойида эълон қилинган рейтингда у рейтингда 36-ўринда қайд этилган эди. Бундан ташқари, энг кучли шахматчилар рейтингида Рустам Қосимжонов (48-ўрин) ҳамда Нодирбек Якуббоев (72-ўрин) ўрин олган.

Нодирбек ёшлар ўртасидаги расмий рейтингда биринчи ўринда қайд этилган. Яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. У апрель ойида олтинчи ўринда қайд этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов “Tepe Sigeman 2024” мусобақасида иштирок этмоқда. Ҳозирда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси 5 турдан 2.5 очко жамғарган ҳолда бешинчи ўринда бормоқда.

У бугун, 2 май санасида мусобақанинг 6-тур доирасида Германиянинг биринчи рақамли шахматчиси Винсент Кеймерга қарши дона суради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:30, 02.05.2024.
Ўқилди: 653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик