"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски Каталония жамоасида қолиш қарори ҳақида гапирди.
"Бу клубда ўйнаш - ўзгача туйғу. "Барселона" - тарихдаги энг катта клуб ва мен унинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман", - деди польшалик форвард Mundo Deportivo нашрига.
Левандовски 2022 йилнинг ёзида "Барселона" футболчисига айланганди, у аввалроқ "Бавария"да ўйнаган. Ҳаммаси бўлиб Левандовски "Барселона" сафида 90 та ўйин ўтказиб, 56 та гол урган ва 17 та голли узатмани амалга оширган.