Кириш Регистрация

Лондон клуби марказий ҳимоячиси учун АПЛнинг яна бир клуби курашади

Баҳо:
+ | -

"Фулхэм" марказий ҳимоячиси Тосин Адарабиойога Премьер-лиганинг бир қатор нуфузли клублари қизиқиш билдирмоқда.

26 ёшли футболчи мавсум якунида эркин агентга айланади - унинг пойтахтликлар билан шартномаси июнь ойида якунига етади.

Хабар берганимиздек, марказий ҳимоячига “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм” ва “Ньюкасл” клублари қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Челси" ҳам Адарабиойога қизиқиб қолган. Шунингдек, футболчига ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф тушгани йўқ.

Киритилди: 16:55, 03.05.2024.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.