"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га (5:1) қарши ўйинда алмаштирилганига муносабат билдирди.
“Алмаштиришдан норозимисиз? Йўқ, лекин шунга ўхшаш нарса ўтди. Мен бахтли эдим. Хулиан Альварес гол урганидан ҳам хурсандман, шунинг учун ҳаммаси жуда яхши”, - дея Холанднинг сўзларини келтирган BBC.