"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум якунланганидан кейин клубда ишлашни давом эттирмаса керак.
Туринликлар мураббийининг шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади, бироқ ҳамкорлик яқин орада якунланаётганга ўхшайди.
Tuttosport хабарига кўра, Аллегрининг келаси мавсумда "Ювентус"да қолиш эҳтимоли нолга яқин. Мураббий фаолиятини давом эттириш учун ҳозирданоқ турли вариантларни ўрганиб чиқмоқда: манбанинг хабарига кўра, 56 ёшли мутахассис ё "Милан"га қайтиши ёки "Наполи"га ишга жойлашиши мумкин.