Стефано Пиоли ўз кучини Италиядан ташқарида синаб кўришни режалаштираётганига шаъма қилди.
"Милан" жорий мавсум якунида мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди. Шанба куни А Сериянинг 38-туридан ўрин олган "Салернитана"га қарши ўйин (3:3) 58 ёшли мураббий учун "россонерилар" бошчилигидаги охиргиси бўлди.
"Мен "Милан"да эришган ютуқларимдан фахрланаман ва агар имконият берилса, келажакда ўзига хос нарсаларни қуришда давом этмоқчиман.
Мен ўзимга нисбатан жуда талабчанман, ўзимнинг қулай зонамдан чиқиб кетмоқчиман. Ўйлайманки, кейинги ўн кун ичида нимадир содир бўлиши мумкин, лекин мен ўзимда чарчоқ ҳис қилмасам ҳам, илҳомлантирадиган жозибали нарсага муҳтожман.
Мен инглиз тилини ўрганяпман - эҳтимол ҳозир бунинг айни вақтидир. Яқин келажакда нима бўлишини кўрамиз", - деди Пиоли DAZN нашрига берган интервьюсида.