"Металлург" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳсдан (2:0) кейинги матбуот анжуманида иштирок этган Мурод Исмоилов жамоасининг мағлубиятини футболчиларнинг вазиятлардан фойдалана олишмагани билан изоҳлади.
Мурод ИСМОИЛОВ (“Пахтакор” бош мураббийи):
— Бугун биз юзага келтирилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда ғалаба қозониш учун эса гол уриш зарур. Бу ишни рақиблар қойиллатиб бажаришди. Улар иккинчи бўлимда иккита тўп киритиб, уч очкони ҳисобларига ёзиб қўйишди. Биз вазиятни назорат қилдик, хавфли ҳолатларни содир этдик. Афсуски, бизга гол етишмади. Жамоа ўйинига тўхталсам, аввалги ўйинларга нисбатан ўйин интизоми етишмади. Яъни, футболчиларнинг ўзларига юклатилган вазифани бажаришларида хатолар бўлди.













