"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти 2024 йилги "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди.
Италиялик мутахассис мадридликлар ҳужумчиси Винисиус Жуниор совринни қўлга киритишига шубҳа қилмаяпти.
"Винисиус - "Олтин тўп". Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ", - деб Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Cadena SER нашри.
"Реал Мадрид" шанба куни "Уэмбли"да бўлиб ўтган финалда "Боруссия Дортмунд"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Учрашувнинг 83-дақиқасида Винисиус Жуниор иккинчи голни урди. Мадриднинг “Реал” клуби тарихида 15-марта еврокубокларни қўлга киритди.