Кириш Регистрация

ФИФАнинг янгиланган рейтингида ўзгариш бўлдими?

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси ФИФАнинг янгиланган рейтингида 35-ўриндан 33-ўринга кўтарилди. Россия жамоаси 1506,58 очкога эга.

7 июнь куни бўлиб ўтган сўнгги ўйинда Валерий Карпин шогирдлари Минскдаги ўртоқлик учрашувида Беларус терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.

ФИФА ва УEФА санкциялари туфайли Россия терма жамоаси 2022 йилдан буён фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда.

Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ФИФА рейтингида пешқадамлигини сақлаб қолди (1860,14 балл). Иккинчи ўринда французлар (1837,47), учинчи ўринда бельгияликлар (1797,98).

Кучли бешликда битта ўзгариш бўлди – бразилияликлар (1791,85) тўртинчи ўринга кўтарилди, британияликлар (1787,88) бешинчи ўринга тушиб кетди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон билан дуранг ўйнаб, ФИФА рейтингида ўз очколарини яна кўпайтирди. Ушбу дуранг туфайли ҳисобимизга 5,06 балл қўшилди.

Бунинг натижасида онлайн рейтингда яна бир поғона кўтарилиб, 62-ўринга чиқиб олдик

Киритилди: 14:28, 20.06.2024.
Ўқилди: 830 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5097]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4738]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4208]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4036]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3669]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3280]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3127]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2803]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2513]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2225]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик