Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Уч миллиардер жамоа!

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни кунларда Германияда узоқ кутилган Европа чемпионати-2024 шиддат ила давом этаётир.

Газетамизнинг мазкур турнирга бағишланган махсус сонида 24та иштирокчи жамоа таркиби берилди. Немислар юртида тўпланган миллий термалар «заявка»си билан танишиб чиққан ҳар қандай мухлис бўлажак ўйинлар қандай кечишини ўйлаб, беихтиёр ўзгача тўлқинланиб кетса, ажабмас.

Айниқса, Франция ва Англия миллий жамоалари таркиби ўта даҳшатли кўринмоқда. Бир томондан, Дидье Дешам ва гарет Саутгейтга ҳавас қилиш мумкин, аммо танганинг орқа томони ҳам бор. Танлов катталигидан мураббийларнинг бошлари гангиб қолиши ҳеч гап эмас. Мана, ҳеч нарсани эътиборсиз қолдирмайдиган transfermarkt портали мусобақа старти олдидан жамоалар таркибидаги барча футболчиларнинг трансфер суммасини ҳисоблаб чиқди ўз одатига кўра? Хўш, Евро-2024нинг энг қимматбаҳо жамоаси қайси?

Transfermarkt портали ҳисоб-китобига кўра, бўлажак мусобақага шай турган 24та жамоадан 3тасига таркибидаги футболчилар трансфер суммаси бўйича миллиардер мақомини бериш мумкин. Гап Англия, Франция ва Португалия миллий термалари ҳақида кетмоқда. Ушбу трио орасида Европанинг амалдаги вице-чемпиони Англия термаси олдинда. Гарет Саутгейт ихтиёридаги таркибнинг умумий баҳоси 1,52 миллиард еврога тенг. Дидье Дешам қўл остида 1,23 миллиард евролик таркиб йиғилган бўлса, Роберто Мартинес умумий суммаси 1,05 миллиард евро бўлган Португалия термаси билан натижа кўрсатиши керак.



***
СОВРИНДОРЛАР

Шу кунга қадар Европада атиги 10та жамоа чемпионлик рутбасига кўтарилган. Энг совриндор жамоа - ГФР|Германия термаси. Немислар қитъа чемпионатда 3 марта олтин медаль ютишдан ташқари, яна шунча марта финалда қатнашишган. Испания миллий жамоаси ҳисобида эса 3та «олтин», 1та «кумуш» ва 1та «бронза» бор - жами 5та медаль.

***
МЕДАЛЛАР ТАҚСИМОТИ

Европа чемпионати медаллари умумий сони бўйича ҳам ГФР/Германия термаси етакчи - 9та медаль. Бу борада 2-ўрин Испания, Италия, Нидерландия, Португалия ва Чехословакия/Чехия термаларига тегишли - 5тадан медаль (турли даражада). 9та чемпион жамоа­дан 3таси Европа чемпионати ғолиблигини мусобақа мезбони сифатида қўлга киритган. Чемпионлар орасида ўз уйида ўтган турнирда муваффақият қозонолмаган жамоа­лар - Германия ва Нидерландия. Чемпионлик нималигини билмаган Швеция термаси ўз ареналарида ўтган мусобақада Европа биринчилиги тарихидаги энг яхши кўрсаткичини қайд этган: 1992 йили ярим финал.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:15, 23.06.2024.
Ўқилди: 3528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.