Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Роналду 25 миллион евро эвазига Дубайдан ер сотиб олди

Баҳо:
+ | -1

Криштиану Роналду Дубайдаги оролдан 25 миллион еврога ер сотиб олди.

Португалиялик ҳужумчи Жоржина Родригес билан биргаликда Дубайдаги Jumeirah Bay’нинг бир қисмига эгалик қилади. Бу денгиз оти шаклидаги сунъий орол бўлиб, Дубай билан 300 метрлик кўприк орқали боғланган.

Эр-хотин ўзлари ва беш фарзанди учун ўша ердан уй қуриш ниятида. Қурилиш ишлари йил якунига қадар тугаши режалаштирилган.

Ҳозирда “Ан-Насср”нинг 39 ёшли ҳужумчиси Роналду Португалия терма жамоаси сафида Евро—2024 да тўп сурмоқда.

Американинг спорт ва бизнесга оид нуфузли нашри Sportico нашри 2023 йил натижаларига кўра дунёдаги энг кўп маош олувчи спортчилар рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхатни 275 миллион доллар ишлаб топган португалиялик футболчи Криштиану Роналду бошқариб турибди.

Роналду 2023 йил январидан бери ўйнаб келаётган “Ан-Насср”даги маоши ва мукофот пуллари эвазига ҳисобини 215 миллион долларга тўлдирди. Яна 60 миллион доллар ҳомийлар билан шахсий шартномалардан тушган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:00, 26.06.2024.
Ўқилди: 3577 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.