Дидье Дешам Килиан Мбаппенинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди.
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Евро-2024 чорак финалида Португалияга қарши ўйинда (0:0, 5:3 пен) қўшимча бўлимнинг биринчи бўлимидан сўнг алмаштирилди. Мбаппе буни чарчоқ билан изоҳлади.
Турнирнинг ярим финалида Франция терма жамоаси Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув эртага, 9 июль куни бўлиб ўтади.
"У 110 дақиқа ўйнади. Агар ноқулайликни бошдан кечираётган бўлсангиз, майдонда қолишдан фойда йўқ. Биз унинг тикланишига ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қиламиз.
"ПСЖ"даги оғир мавсум якунланиб, олган жароҳатидан кейин (бурни синган) унинг учун турнир якунланиши мумкин эди. Ишончим комилки, эртага у ўзининг энг яхши томонларини кўрсатиш учун ҳамма нарсани қилади.
Бу унинг учун янги ҳолат - кўриш соҳасини ўзгартирадиган ниқоб кийиш. Бугунги кунга келиб, гематома яхши тузалиб кетди, кундан-кунга бурун соғайиб бормоқда", - дейди Франция терма жамоаси бош мураббийи.