Кириш Регистрация
09/04 16:30 Жайхун 2-0 Сирдарё ФА
09/04 17:15 Олимпик MobiUz 2-4 Хоразм
09/04 18:00 Насаф 5-1 Навоий ФА
09/04 19:30 Пахтакор 2-1 ОКМК
09/04 22:15 Саудия Арабистони 0-3 Ўзбекистон
09/04 22:15 Таиланд 0-2 Хитой
09/04 23:59 Барселона 4-0 Боруссия Д
09/04 23:59 ПСЖ 3-1 Астон Вилла
10/04 20:00 Япония - Австралия
10/04 22:15 Вьетнам - БАА
10/04 22:15 Афғонистон - Индонезия
10/04 22:15 Жанубий Корея - Яман
11/04 22:15 Эрон - Тожикистон
11/04 22:15 Уммон - КХДР
11/04 23:45 Удинезе - Милан
12/04 00:00 Валенсия - Севилья

Копа Америка. Уругвай пенальтилар сериясида Канадани мағлуб этиб, 3-ўрин соҳибига айланди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Америка Кубогининг 3-ўрни учун кечган баҳсда Канада ва Уругвай терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Уругвай футболчиси Родриго Бентанкур ҳисобни очди. 22-дақиқада эса Исмаэл Коне мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимни эса канадаликлар фаолроқ ўтказди ва 80-дақиқага келиб, ҳисоб ўзгарди. Захирадан майдонга туширилган Жонатан Девид Канадани ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса Луис Суарес дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа ғолиб номи пенальтиларда аниқланадиган бўлди.

Пенальтилар сериясида эса Уругвай 4:3 ҳисобида зафар қучиб, мусобақанинг 3-ўрин эгасига айланди.

Мусобақанинг финалида эса Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан 15 июль тонгида 05:00 да старт олади.

Америка кубоги—2024, 3-ўрин учун баҳс
14 июль, якшанба
Канада – Уругвай 2:2. пенальтилар серияси - 3:4
Голлар: 0:1 – 8 Бентанкур, 1:1 – 22 Коне, 2:1 – 80 Девид, 2:2 — 90+2 Суарес.
Канада: Сент-Клер, Жонстон (Дэвис, 62), Лумпунгу, де Фужрол (Корнелиус, 67), Ларейя, Аҳмед (Миллар, 77), Осорио (Бейр, 77), Шуэне, Коне, Шаффелбург, Олувасейи (Девид, 67).
Уругвай: Рочeт, Хименес, Касерес, Виня (Оласа, 66), Бентанкур, Вальверде, Угарте (де Арраскаэта, 46), Нандес, Араухо (Оливера, 61), Пелистри (Родригес, 61), Нуньес (Суарес, 46).
Огоҳлантиришлар: де Фужрол (7), Виня (26), Олувасейи (63), Коне (78), Бентанкур (85).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:31, 14.07.2024.
Ўқилди: 3660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz