Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос Евро-2024нинг энг баҳсли эпизодларидан бири, Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марио Кукурелья дарвоза томон йўллаган зарбани қўли билан қайтарган, аммо пенальти белгиланмагани ҳақида гапирди.
"Бугунгача ушлаб турдим... Ўша лаҳзани майдонда умуман кўрмадим, нисбатан тоза қўл эканлигини кўриш имконим бўлмади, шунинг учун ҳам ҳакамдан хафа бўлмадим.
Албатта бу менман. Кейинроқ бор эътиборимни ҳакамга қаратдим. У менга қарашга ҳожат йўқ деган фикрни билдирди. Ўйиндан сўнг буни кўриб, жаҳлим чиқди, лекин келинг, буни шундай қолдирайлик", - деди Кроос Marca билан суҳбатда.