"Вест Хэм" марказий ҳимоячиси Курт Зума яқин вақт ичида Хулен Лопетеги жамоасини тарк этади.
Журналист Давид Орнштейннинг хабар беришича, франциялик футболчи Бирлашган Араб Амирликларининг "Шабоб Ал Аҳли" клубига кўчиб ўтади. Манба берган маълумотларга кўра, франциялик футболчининг трансфери Зуманинг "Вест Хэм" билан шартномаси тугашига яна бир йил қолганига қарамай, эркин агент сифатида амалга ошиши керак.
Томонлар ўзаро қарор билан шартномани бекор қилишга тайёр. "Вест Хэм" Зуманинг маошидан пул тежашга қарор қилди, шунинг учун клуб раҳбарияти футболчини текинга қўйиб юборишга рози бўлди. Эслатиб ўтамиз, Курт “болғачилар” сафида 2021 йилнинг ёзида "Челси"дан кўчиб ўтганидан бери ўйнамоқда.