Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

«Бунёдкор» ўз майдонидаги учинчи ўйинни ҳам дуранг билан якунлади

Баҳо:
+ | -

"Бейцзинг Гоан" ўз майдонида "Поханг Стилерз"ни мағлубиятга учратганидан кейин "Бунёдкор" муддатидан аввал плей-оффга чиқишни истаса, "Санфречче"ни мағлуб этиши шарт эди.

Миржалол Қосимов шогирдлари ўтган йили ярим финалгача етиб боргани туфайли бўлса керак, ушбу мавсумда ўз майдонидаги ўйинларда ўйинга, сафар ўйинларидан фарқли равишда, руҳан яхши чоғлана олмадилар. "Санфречче" эса ўйин бошидан босимдан ҳоли бўлган ҳолда мутлақо хотиржам, ҳеч қандай босимсиз, тартибли ўйин намойиш қила бошлади. "Қалдирғочлар"нинг ҳужумларига охирига етмай тез-тез узилиб қолавергани, тўп ҳуда-беҳудага йўқотилавергани учун меҳмонларда қарши ҳужумларда яхши вазиятлар юзага кела бошлади. Нестеровнинг яхши ўйини ва омад етишмагани боис японияликлар биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олишмади. "Бунёдкор" эса биринчи бўлим давомида бирортаям хавфли вазият ярата олмади. Дастлабки 45 дақиқалик жароҳат олган Фозил Мусаевнинг ўрнига Камолиддин Мурзоев туширилди.

Сўнгги 2-3та ўйинда Миржалол Қосимовнинг ўйин тактикасида ўзгариш бўлганини таъкидлаш лозим. Қанот ярим ҳимоячилари (Зотеев, Блажич) кўпроқ рақиб жарима майдончасига яқинига ўтиб, ҳужумлар кўпроқ марказ бўйлаб уюштирилмоқда. Қанотларга эҳтиёж сезилса, ҳимоячилар (Шораҳмедов, Ғофуров) қанот бўйлаб ҳужумга ўтиб туришди. Аммо бу услуб биринчи бўлим давомида ҳимояда зич ўйнаётган "Санфречче"га нисбатан ўтмади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки ҳужумиданоқ майдон эгалари руҳий жиҳатдан "зарядланиб" чиқишгани сезилди. Мурзоев ва Пишур рақиб жарима майдончаси атрофида бўй жиҳатдаги устунликдан фойдаланиб, тўпга эгалик қилишди ва Камолиддиннинг 14-15 метрлардан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

Худди шундай бош билан ўзаро пас ўйнаб, уюштирилган ҳужум ўйиннинг 74-дақиқасига тўғри келди. Бу сафар Мурзоевнинг зарбаси ўта секин чиқди. Унгача "Бунёдкор" рақиб ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга жудаям қийналди.

Ўйиннинг 81-дақиқасига келиб майдон эгалари учрашув давомидаги энг хавфли вазиятни юзага келтиришди. Олег Зотеев жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон кучли зарба берди. Дарвозабон Нишикава тўпни қўлидан чиқариб юборди. Тўпни Мурзоев эгаллаб олди ва дарвозага зарба берди, бироқ ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғи устида қайтариб қолди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисидан майдон эгалари ғалабага эришиши мумкин эди. Аммо ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни 2-3 метр масофадан 2-3 нафар бунёдкорчи дарвозага буриб юбора олмади.

Ушбу дурангдан кейин "Бунёдкор" 9 очко билан гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолди. Бироқ ҳали нимчорак финал йўлланмаси ҳал бўлгани йўқ. Бунинг учун Қосимов жамоаси сўнгги турда "Поханг Стилерз" майдонида камида дуранг ўйнаши лозим.

ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ-2013. «G» ГУРУҲИ. 5-ТУР
"БУНЁДКОР" (Ўзбекистон) - "САНФРЕЧЧЕ ХИРОСИМА" (Япония) - 0:0
Огоҳлантиришлар: Хайрулла Каримов (55), Дилшод Жўраев (85) — Парк Хюнг Жин (49)
"Бунёдкор": 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Марко Блажич (Алибобо Раҳматаллаев 78), 8. Жавлон Иброҳимов (Дилшод Жўраев 63), 11. Олександр Пишур, 13. Лутфулла Тўраев, 16. Артём Филипосян, 18. Фозил Мусаев (Камолиддин Мурзоев 23), 33. Олег Зотеев.
"Санфречче Хиросима": 1.Шусаки Нишикава, 2.Хванг Сеокхо, 4.Хироки Мизумото, 15.Томотака Окомото, 17.Парк Хюнг Жин, 19.Ли Даэ Хун (Наоки Ишихара 72), 24.Гакуто Нотсуда, 26.Сена Инами (Казухико Чибо 83), 33.Цукаса Шиотани, 35.КОжи Накажима, 37.Хайао Кавабе (Ёжиро Такахаги 63)
2013 йил 23 апрель. Тошкент. "Бунёдкор". 8448 томошабин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:48, 23.04.2013.
Ўқилди: 6692 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8086]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3654]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3321]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2655]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2428]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2280]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2265]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2231]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2129]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1823]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.