Жеки Чан паралимпия ўйинларининг очилиш маросими олдидан Паралимпия машъаласи эстафетасида иштирок этади.
Эстафетада француз актрисаси, Сезар мукофоти совриндори Элза Зилберштейн, астронавт Жан-Француа Клервой, хореограф Бенжамин Миллепиед ва бошқалар ҳам иштирок этади.
Жеки Чан 2022-йил февралида Пекин Олимпиадаси машъаласи эстафетасида қатнашган – у машъалани Буюк Хитой девори бўйлаб олиб юрган.
Актёр тўртинчи Олимпиадасида иштирок этишдан хурсанд эди.