Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Ла лигасининг 5-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад" билан ғалабали ўйиндан сўнг (2:0) ярим ҳимоячи Арда Гюлернинг ўйинига баҳо берди.
"Арда Гюлернинг ўйинидан мамнунман. Унинг ярим ҳимоячи сифатидаги қобилияти жамоа ва ўзи учун кўпроқ имкониятлар очади", - деди Анчелотти Diario AS нашрига.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Реал” 11 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. “Лос-Бланкос” навбатдаги ўйинини Чемпионлар лигасининг 1-тури доирасида 17 сентябрь куни Германиянинг “Штутгарт” клубига қарши ўтказади.