Осиё чемпионлар лигаси-2 гуруҳ босқичи 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Кувайт СК" - "Насаф" учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Жуда оғир ўйин ўтказдик. Биз бугун нафақат рақиб билан, балки бугунги об-ҳаво билан ҳам курашдик. Рақиб бугун бизни толиқишимизни ва хато қилишимизни кутиб ҳаракат қилди. Хато қилган жойларимизда дарвозабонимиз бизни қутқарди. Бугун биз ҳимояга кўпроқ эътибор қаратиб, ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишимиз керак эди. Шунинг учун биз кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Ўйиннинг 0:0 ҳисобида якунланишига дарвозабоннинг яхши ҳаракати ва жамоаларнинг ҳимояга яхши эътибор қаратганида бўлди.
— Бугунги ҳисоб жамоангиз учун яхши натижами?
— Бу ўйиндан келиб чиқсак, нормал натижа, лекин бу учрашувда биз бунданда яхшироқ натижа кўрсатишимиз керак эди. Ўйиндан келиб чиқиб айтаман, ушбу 1 очко ҳам биз учун муҳим.