Кириш Регистрация

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Миллатлар лигаси "А" лигаси 4-гуруҳи 4-тури доирасида Португалия ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Порту шаҳридаги «Драгау» стадионида ўтказилган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув бош ҳаками вазифасини италиялик Маурицио Мариани бажарди.

Норвегия ҳимоячиси Кристоффер Айер 36-дақиқада ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, португалиялик ҳимоячи Жоау Канселу ҳисобни тенглаштирди.

79-дақиқада Португалия ҳужумчиси Гонсалу Рамуш мезбонларни олдинга олиб чиқди — 2:1. 86-дақиқада Португалия ярим ҳимоячиси Шику Консейсау қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Қолган дақиқаларда Норвегия футболчилари ҳисобни ўзгартира олмади.

Шу тариқа Португалия терма жамоаси Криштиану Роналдусиз ва бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, муҳим ғалабага эришди.

Тўртта учрашувдан сўнг Португалия 12 очко билан 4-гуруҳ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Норвегия эса 3 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Миллатлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳам Португалия терма жамоаси ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида португалияликлар Испанияни асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида мағлуб этган.

Португалия Миллатлар лигасида икки марта ғолиб чиққан ягона жамоа ҳисобланади.

Миллатлар лигаси. А лигаси. 4-гуруҳ. 4-тур
4 октябрь 2026 йил, Порту, «Драгау» стадиони
Португалия — Норвегия — 2:1
Голлар: Айер, 36 (0:1), Канселу, 38 (1:1), Рамуш, 79 (2:1).
Четлатиш: Консейсау, 86 (Португалия).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:15, 05.10.2026.
Ўқилди: 671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик