Криштиану Роналду яқинда Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этди. Шу боис юлдуз ҳужумчи энди миллий жамоада ўйнашни истамаётгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда.
Шу вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Жорже Жезушга матбуот анжуманида Роналдунинг 2030 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкинми, деган савол берилди.
«Бу саволларни тушунаман, улар ҳозирги вазиятнинг бир қисми. Аммо биз ҳозирданоқ 2030 йилни муҳокама қиламизми? Унгача ҳали тўрт йил бор. Футболда ҳамма нарса кунма-кун ўзгаради, ҳатто ойма-ой эмас. Энг муҳими — навбатдаги ўйин. Мавзуни бошқа томонга буришдан маъно йўқ. Ҳозир биз Норвегияга қарши учрашув ҳақида ўйлаяпмиз», — дея Жезушнинг сўзларини The Touchline келтирди.
2030 йилги жаҳон чемпионати вақтида Криштиану Роналду 45 ёшда бўлади.













