«Спортинг» клубининг собиқ бош мураббийи Мануэл Жозе Португалия терма жамоасида ҳужумчи Криштиану Роналду билан боғлиқ юзага келган можарога муносабат билдирди.
«Жезуш Криштиану Роналдуни Португалия терма жамоасига чақиришга мажбур бўлди, аммо унинг майдондаги суст ўйинини кўриб, Норвегияга қарши учрашувда уни захирадан майдонга тушириш учун машғулот ўтказишга юборди. 20 дақиқадан сўнг эса футболчининг қандай реакция билдиришини жуда яхши билгани учун уни захира ўриндиғига ўтиришга чақирди.
Роналду тузоққа тушди ва барчаси олдиндан режалаштирилган эди. Бу менинг нуқтаи назарим», — дея Жозенинг сўзларини A Bola нашри келтирган.













