"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Беккер жамоадоши Федерико Кьеза ҳақида гапирди.
Италиялик футболчи август ойи охирида "қизиллар" сафига қўшилганди.
26 ёшли вингер ҳали инглиз гранди сафида дебют қилгани йўқ, бироқ Арне Слот айтганидек, у Чемпионлар лигаси доирасидаги «Милан»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиши мумкин.
"Кьеза дарҳол ўз фазилатларини намойиш этди. Мени ҳайратга солган нарса унинг юзидаги табассум эди.
У катта истак билан келди. Ҳаёт унга шундай ажойиб клубда ўзи ёқтирган иш билан шуғулланиш учун ажойиб имконият берди", - дея Алиссоннинг сўзларини келтиради журналист Жанлука ди Марцио.