Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Футзал. Ўзбекистон учун ЖЧ якунланди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ баҳсларининг 3-тур учрашувлари давом этмоқда.

Тошкентда бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон Коста Рика жамоаси билан куч синашди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Коста Рика жамоаси футболчиси Эдвин Кобильо ҳисобни очди. 14-дақиқада Машраб Одилов Ўзбекистоннинг биринчи голига муаллифлик қилди. Биринчи тайм сўнгида мезбонлар иккинчи голни ўтказиб юборди. Биринчи бўлим 1:2 ҳисобида якунланди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида жамоа сардори Илҳомжон Ҳамроев ҳисобни тенглаштирди. 3 дақиқа ўтиб мезбонлар футболчиси Самариддин Беркинов Ўзбекистон термасини олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада Ихтиёр Ропиев иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. Меҳмонлар футболчиси Диего Чаварриа ўша заҳоти ҳисобни тенглаштирди. Минор Кабалсета бир дақиқадан сўнг Коста Рикани олдинга олиб чиқди. 38-дақиқада Хеян Салас ҳисобни 5:3 га етказди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

Шу тариқа Ўзбекистон жамоаси бир очко тўплаб, гуруҳда сўнгги ўринни қўлга киритди ва ўз уйида бўлиб ўтаётган мусобақа билан хайрлашди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Нидерландия Парагвай устидан (5:2) ғалаба қозонди ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:52, 20.09.2024.
Ўқилди: 2832 марта.
Фикрлар: 85 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.