"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаҳович яна Англия Премьер-лигаси клубининг нишонига айланди.
Серб узоқ вақтдан бери Англияга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида айтилади. Лондоннинг “Арсенал” клуби яна Влаҳовичга кўз тикди.
"Канонирлар" келаси ёзда янги ҳужумчини кўриб чиқмоқда ва "Ювентус" футболчиси уларнинг асосий мақсади бўлиши мумкин.
Душан Влаҳовичнинг "кекса синьора" билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади, шу боис футболчини жорий мавсум якунланганидан кейин арзонлаштирилган нархда сотиб олиш мумкин.