Суперлигада 20-тур старт олди. "Андижон" бу тур ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин бутун 90 дақиқа давомида босим остида ушлаб турди. Бизда ҳам, рақибда ҳам имкониятлар бўлмади. Икки жамоа ҳам очко ишлаб олди. Шогирдларимга иштиёқ учун, мухлисларга активлиги учун ташаккур билдираман.
Ўйиндан норозимисиз?
Ғалаба қозониш учун ўйнаган эдик. Рақибни ҳимоядан ҳаракат қилишини билар эдик. "Нефтчи" "Насаф"дан кам гол ўтказиш бўйича иккинчи ўринда туради. Икки жамоа ҳам бир-бирига ўйин бермади.
7 учрашувда 2 очко. Ишингиздан қониқяпсизми?
Ҳозир қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз. Ҳозирча раҳбарият ва ҳомийлар ишонаётган экан аввалги ҳолатимизни тиклашга ҳаракат қиламиз.
Нега дуранг пайтида иккинчи ҳужумчини тушурмадингиз?
Биз захирадан ўйинчи тушириб марказни кучайтиришга интилдик. Рақиб ҳам марказ ва қанотга янги кучларни ташлади. Таваккал қилишни истамадик. "Локомотив" билан уйдаги беллашувда тактик хато қилган эдик. Бу сафар хатони такрорламадик. Натижани ушлаб қолишга интилдик.
Олдинда финал.
Бу баҳсни йигитлар қай даражада иштиёқ билан кутмоқда?
Менимча ҳар бир ўйинга финалдек чиқяпмиз. Бундай ишқибозлар билан бошқача бўлмайди ҳам. Ҳозир кўпроқ совуққонроқ бўлишга интиламиз. Руҳан ёниб кетмаслигимиз керак.
Бугунги дурангдан қониқдингизми?
Яна такрорлайман. Бугун ғалаба учун майдонга чиққан эдик. Ҳаммамиз шу ҳақида ўйладик ва меҳнат қилдик. Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, натижа адолатли.