"Бавария" спорт директори Макс Эберль жамоасининг Франкфуртнинг "Айнтрахт"ига қарши ўйини ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, Венсан Компани шогирдлари сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берган, учрашув 3:3 ҳисобида якунланганди.
“Одамлар орасида савол туғдирган ягона нарса бу натижа эди. Бизнинг ўйинимиз, қандай устунлик қилишимиз ажойиб. Биз фақат ижобий натижа билан ўзимизни мукофотламаганимиздан ғазабланишимиз керак", - дейди Эберль.
"Бавария" октябрь ойидаги халқаро танаффусга 14 очко билан Германия Бундеслигасида пешқадам сифатида чиқди.