Ҳужумчи Марио Балотелли А Серияда ўзига янги клуб топиши мумкин.
"Торино" ҳужумчиси Дуван Сапата "Интер"га қарши ўйинда жароҳат олди. Энди клуб колумбиялик ҳужумчига ўринбосар излашга мажбур.
Туринликлар жамоасига ўтишга даъвогарлардан бири Марио Балотелли бўлиб, у ҳали ўзига янги жамоа топмаган. Аввалроқ у фаолиятини А Серияда давом эттириш истаги борлигини айтганди, бироқ Италиянинг элит дивизиони клублари унга қизиқиш билдирмади.