"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска "Ноттингем Форест"га қарши ўйин (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи 45 дақиқада биз ҳеч нарса ўтказиб юбормадик, ўйинни назорат қилдик ва вазиятлар яратдик.
Ҳа, рақибда қизил карточка бор эди, аммо улар ўз жарима майдончасида 5 нафардан иборат чизиқда ҳимояланишгани учун бизга қийин бўлди. Бу хавфли қарши ҳужумлар ва тўсиқларни келтириб чиқариши мумкин. Аммо умуман олганда ўйин жуда яхши ўтди, биз ғалабага ҳақли эдик.
7 учрашувда 14 очко муҳим, лекин мен учун бу очколарни қандай қўлга киритганимизни кўриш ҳам муҳим. Умуман олганда, биз қаерда эканлигимиздан жуда мамнунмиз, лекин биз яхшироқ қилишимиз мумкин бўлган кўп ишлар бор" - деди Мареска.
7 турдан кейин лондонликлар АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.