Спорт директор Чики Бегиристайн жорий мавсум якунида “Манчестер Сити”ни тарк этади. Испаниялик функционер клубда 2012 йилдан буён ишлаб келмоқда. Англияга кўчиб ўтишдан олдин у "Барселона"да ишлаган ва у ерда Хосеп Гвардиола билан ҳам танишган.
Журналист Жеймс Дукернинг фикрича, Бегиристайннинг кетиши, улар ўртасидаги яқин муносабатларга қарамай, "шаҳарликлар" устози келажаги ҳақидаги қарорига таъсир қилмаслиги керак.
Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан шартномаси ҳам 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Ҳозирда мураббийнинг келажакдаги режалари номаълум, аммо унинг кетиши эҳтимоли катта.