"Бавария" 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамол Мусиалани клубда сақлаб қолмоқчи ва унинг маошини йилига 25 миллион еврогача оширишга тайёр.
Манбага кўра, Мюнхен клуби раҳбарияти Мусиалага 2029 ёки 2030 йилгача шартнома таклиф қилмоқчи. Таъкидланишича, "Бавария" немис футболчиси билан меҳнат шартномасини узайтириш бўйича музокараларни аллақачон бошлаб юборган.
Мусиаланинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда саккизта ўйинда қатнашиб, учта гол ва учта голли узатмани амалга оширди.