Италиялик журналист Луиджи Ферраджоло "Рома"нинг мавсумни ёмон бошлаганига муносабат билдирди.
"Бу жамоа ва мураббий узоққа бормайди. Битта гол уриш учун уларга кўп голли вазиятлар керак, кейин эса осонликча гол ўтказиб юборишади. Пеллегрини ва Коне жуда кўп хатога йўл қўйишади.
Улар турнир жадвалидаги сўнгги жамоага қарши Довбик томонидан яратилган устунликни ҳам ушлаб тура олишмади. Мен хафа бўлдим. "Рома" дарвозани кўрмаяпти, унинг етакчиси ҳам, якунловчиси ҳам йўқ. Уларга ҳал қилувчи дриблингни амалга ошира оладиган футболчилар етишмаяпти", - деди журналист Луиджи Ферраджоло.