Испания бош вазири Педро Санчес Андрес Иньестанинг фаолиятини якунлаш қарори ҳақида гапирди.
"Сиз бутсаларингизни "мих"га илиб, жаҳон футболининг ҳақиқий афсонаси сифатида фаолиятингни якунладинг. Лекин, энг муҳими, сиз намунали инсонсиз.
Сиз бизнинг ҳаётимиздаги голни урдингиз ва Испанияга жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини тақдим этдингиз. Лекин сиз бу голни "барчамиз урдик" дедингиз.
Бугун футболчилар кетяпти, одамлар қолмоқда деган гаплар бўлди. Андрес Иньеста абадий қоладиганлардан бири бўлиши шубҳасиз. Майдонда ва унинг ташқарисида ўрнак бўлганингиз учун раҳмат. Янги босқичда омад тилайман", - деди Педро Санчес.
2010 йилда Испания ва Нидерландия терма жамоалари ўртасида ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финал учрашувида Иньеста ягона гол муаллифи бўлганди.