Испания терма жамоаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқлар орқали футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган ярим ҳимоячи Андрес Иньестага мурожаат қилди.
"Андрес Иньеста, ўйинингиз учун раҳмат", - дейилади "қизил фурия"нинг расмий баёнотида.
Ярим ҳимоячи Испания терма жамоаси сафида 131 та ўйин ўтказган. Андрес 14 гол ва 30 голли узатмани амалга оширди. Терма жамоа таркибида у жаҳон чемпиони ва Европа чемпиони (икки марта) бўлди. Иньеста фаолиятининг кўп қисмини "Барселона"да ўтказди. У 674 та учрашувда қатнашиб, 57 та гол урди ва 136 та голли узатмани амалга оширди. Кейин Андрес “Виссел Кобе” ва “Эмирейтс” жамоаларида ўйнади.