"Монца" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Даниэль Мальдини ўзининг кумирлари ва Италия терма жамоасига чақируви ҳақида гапирди.
"Кака менинг кумирим, Дибала эса мени энг кўп ҳайратга солган футболчи. Мен терма жамоа ҳақида орзу қилардим ва мени чақиришганидан хурсандман. Мен ҳужумкор ярим ҳимоячи, ҳужумчи ёки иккинчи ҳужумчи сифатида ўйнай оламан. Отам? Биламан, у бахтли..." – деди Мальдини.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 22 ёшли футболчи "Монца" сафида барча турнирларда саккизта ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг тахминий нархи 4,5 миллион еврони ташкил қилади.