"Комо"нинг италиялик ҳимоячиси Марко Курто июль ойида "Вулверхэмптон"га қарши ўртоқлик ўйинида Хван Хи Чанга нисбатан ирқчи фикрларни айтгани учун 10 ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Комо"дан С Сериянинг "Чезена" клубига ижарага ўтган Курто жазо муддатининг ярмини дарҳол ўтайди, қолган дисквалификация эса икки йиллик синов муддати билан тўхтатилади.
"Футболчи Марко Курто камситувчи хатти-ҳаракатларда айбдор деб топилди ва 10 ўйинга дисквалификация қилинди", - деди ФИФА вакили.
Эътиборлиси, ўйинчи жамоат ишларини бажариши керак ва ФИФА томонидан тасдиқланган ташкилотда таълим ва тайёргарликдан ўтиши керак.