Саудиянинг “Ан-Наср” клуби ва Испания терма жамоасининг марказий ҳимоячиси, 2024 йилги Европа чемпиони Эймерик Лапорт тақвимнинг ҳаддан ташқари юклангани сабабли иш ташлаш ҳақида гапирди.
"Тезлик жуда юқори. Жуда кўп ўйинлар. Иш ташлаш - буни тўхтатиш учун биз кўраётган ягона ечим", - деди Лапорт RMC Sport билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, кўплаб футболчилар ўйинлар сони кўпайгани ва иш юки ортганидан норозилик билдиришган. Муҳокамалар анчадан бери давом этмоқда, аммо янги мавсум бошланиши билан футболчилар иш ташлаш ҳақида ўйлашмоқда. "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоасининг ҳимоячи ярим ҳимоячиси Родри шу йилнинг сентябрь ойида биринчилардан бўлиб бу мавзуни кўтарган эди.