"Барселона"нинг собиқ футболчиси Кристиан Идальго Андрес Иньеста ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Иньеста ҳақида жуда яхши хотираларим бор. У қандай футболчи эканлигини ҳаммамиз биламиз, лекин мен у ҳақида шахс сифатида гапирмоқчиман.
У жуда хотиржам, жуда бўш, баъзан ҳаддан ташқари сокиндир. У ҳар доим бирор нарса қилишдан ёки айтишдан олдин чуқур ўйларди.
Ақл - бу унинг кучи, шунинг учун у ажойиб ўйинчига айланди. Андрес ҳам жуда меҳрибон ва ҳамиша шерикларига ёрдам беришга ҳаракат қилди", деди бизга Идальго.