Килиан Мбаппе Франция терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинга чақирилмаганди, аммо шундан сўнг у "Реал" таркибида "Вильярреал"га қарши ўйнади.
Мадрид клуби терма жамоаларга босим ўтказмоқда, уларнинг фойдасига қарорлар қабул қиляпти, деган тахминлар бор эди. Бироқ, Дешам бу миш-мишларни рад этди.
"Мбаппе "Вильярреал"га қарши ўйинда формада эмас эди. "Реал"дан ҳеч қандай сўров бўлмади, мен қарор қилдим. Килиан "Реал"га қарши ўйнади, 100 фоиз тайёр бўлмади", деди Дешам журналистларга.
Пайшанба оқшомида Франция терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Исроилга қарши ўйин ўтказади.