Ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал”нинг сўнгги ўйинларида қатнашган бўлса-да, Франция терма жамоасига чақирув олмади, Карло Анчелотти эса футболчининг тузалиб кетганини айтди.
Мадрид клуби Франция терма жамоасига босим ўтказаётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Ярим ҳимоячи Аурелиен Тчуамени бу борада фикр билдирди.
"Мен Килиан билан гаплашдим. Унинг жисмоний муаммолари бор. Клуб томонидан ҳеч қандай босим йўқ", - деди Тчуамени журналистларга.
Айтиш жоизки, пайшанба куни Исроилга қарши Миллатлар лигаси ўйинида Франция терма жамоаси сардори Аурелиен Тчуамени бўлади.