“Милан” январь ойида “Женоа”дан Мортен Френдрупни сотиб олмоқчи.
Сентябрдаги терма жамоалар учун танаффус вақтида Исмоил Беннасернинг жароҳати "Милан"ни ярим ҳимоядаги ўрнини мустаҳкамлашга мажбур қилди. Аниқлик киритилишича, раҳбарият жазоирлик футболчининг тикланиши ҳақидаги хабарни кутиши мумкин, бироқ у мавсумнинг иккинчи қисмида сафга қайта олмаса, унга алмаштириш керак бўлади.
Френдруп учун сўралган сумма тахминан 20 миллион еврони ташкил қилади, аммо молиявий муаммолар туфайли "Женоа" нархни пасайтириши мумкин.
23 ёшли футболчи жорий мавсум А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушди.