Франция чемпиони «ПСЖ» Италиянинг амалдаги чемпиони «Интер» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда.
Гап Маркус Тюрам ҳақида кетмоқда. Calciomercato хабарига кўра, Франция топ-клуби вакиллари Маркусни диққат билан кузатиб боришмоқда.
Тюрамнинг шартномасидаги товон пули 90 миллион еврони ташкил қилади.
Эҳтимол, 2025 йилнинг ёзида парижликлар франциялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин.
Тюрамнинг "Интер" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.