"Болонья"нинг собиқ футболчиси Игор Коливанов "Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг "ПСЖ"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Головин "ПСЖ"га албатта ёрдам бериши мумкин. У "Монако"нинг етакчиси. Сўнгги йилларда Александр анча яхшиланди", - дея Коливановнинг сўзларини келтиради "РБ Спорт".
Мутахассиснинг фикрича, Головин фаолиятидаги навбатдаги қадамни ташлашга тайёр.