Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай

Ван Дейк: "Ливерпуль" мавсум бошидан хурсанд бўлиши мумкин"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпул"нинг нидерландиялик ҳимоячиси Виржил ван Дейк Арне Слот жамоаси учун мавсум муваффақиятли бошлангани ҳақида гапирди.

Мерсисайдликлар Премьер-лигадаги дастлабки 7 ўйинда 18 очко тўплашди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

"Ҳали қиладиган ишларимиз бор, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бу яхши бошланиш. Ўйлайманки, биз натижалардан хурсанд бўламиз. Мавсум узоқ бўлади, олдинда кўплаб ўйинлар бор. Биз ҳали янги мураббийнинг талабларига кўникяпмиз, аммо ўйинимиздаги ўзгаришлар жуда катта деб айта олмайман. Арне Слотнинг ўз тамойиллари ва ўз ғоялари борлиги аниқ, аммо биз буни ўрганмоқдамиз ва мослашяпмиз. Биз қаттиқ ишлашда ва совуққонликни сақлашда давом этишимиз керак", - дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради "Ливерпуль" расмий сайти.

Киритилди: 11:59, 11.10.2024.
Ўқилди: 386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.