Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафидаги 200-ўйинини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Роберто Мартинес шогирдлари Миллатлар лигасида Шотландия билан меҳмонда ўйнайди.
Opta қайд этганидек, Роналду 200 ўйинлик юбилейда Португалия терма жамоасининг асосий таркибидан жой олди.
Форварднинг терма жамоадаги илк учрашуви бундан 21 йил аввал – 2003 йилнинг октябрида Албанияга қарши баҳсда содир бўлган.
39 ёшли суперюлдуз ҳозирда Португалия терма жамоаси сафида 215 ўйинда 133 та гол урган.