«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппега қўйилаётган айбловларга муносабат билдирди.
«Мен бу ерда миш-мишларга жавоб бериш мақсадида ўтирмаяпман. Мен бор эътиборимни иш жараёнига қаратганман. ФИФА кунлари билан боғлиқ танаффус Килианга фойдали бўлди. Мен миш-мишларга қулоқ солмайман. Бу гаплар футболчига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Дам олиш кунлари нима билан шуғулланишни футболчининг ўзи белгилайди. У 2 кунга Лондонга кетди ва бунинг учун ҳеч кимдан рухсат сўрамайди. Ўйинчилар учун саёҳат уюштирадиган менда туристик агентлик йўқ», – деди Анчелотти клуб расмий сайтига берган интервьюсида.